АҚШ Марказий Осиёнинг қудратли бўлиши учун ёрдамга тайёр – Байденнинг одами

Олам

image

Қўшма Штатлар ҳозирги геосиёсий ўзгаришлар шароитида минтақанинг иқтисодий қудратини мустаҳкамлаш учун Марказий Осиё давлатлари билан конструктив шерик бўлишни хоҳлайди. Бу ҳақда АҚШ Президентининг махсус ёрдамчиси, Миллий хавфсизлик кенгашининг Россия ва Марказий Осиё бўйича катта директори Николас Берлинер Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида маълум қилди. 

“Биз глобал геосиёсатда катта тебранишлар кузатилаётган бир даврда яшаяпмиз, Марказий Осиё бу силжишларнинг марказида тургани учун буни яхши ҳис қилади ва ҳозир осон вақт эмас. Қўшма Штатлар Марказий Осиёга барқарорликни ва иқтисодий қудратини ошириш имконини берадиган энг конструктив ҳамкор бўлишни истайди”, дейди Берлинер Марказий Осиё ва АҚШ ҳукуматлари ҳамда ишбилармон доиралари вакиллари иштирокидаги B5+1 форумида сўзлаган нутқида.  

Махсус ёрдамчи минтақа иқтисодиётини мустаҳкамлаш учун Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида ҳамкорлик қилиш, алоқадорликни ошириш, бозорларни мустаҳкамлаш ва ушбу минтақа барқарорлигини ошириш учун АҚШ ва бошқа мамлакатлардан сармояларни жалб қилиш имкониятлари мавжудлигини урғулади. 

Унинг сўзларига кўра, B5+1 платформаси “Марказий Осиё географиясидан ташқарига чиқадиган” минтақавий иқтисодий интеграциянинг катализаторидир. 13-15 март кунлари Олмаота шаҳрида B5+1 форуми бўлиб ўтади.  

Аввалроқ, 2023 йил сентябрь ойида БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида Марказий Осиё ва АҚШ (C5+1) давлат раҳбарлари саммити чоғида АҚШ Президенти Жо Байден C5+1 Иқтисодий ҳамкорлиги доирасида янги бизнес-платформа яратилишини маълум қилган эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Марказий Осиё C5+1

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made