АҚШ Марказий Осиё билан ИШИДга қарши курашади. Бунда Ўзбекистоннинг роли нимадан иборат?
Олам
−
09 Июнь 2023
16131АҚШ бошчилигидаги ИШИД террорчилик гуруҳига қарши кураш коалицияси Марказий Осиё республикалари билан ҳамкорликни кенгайтиришни режалаштирмоқда. Кеча, 8 июнь куни Саудия Арабистони пойтахтида АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен иштирокида коалициянинг вазирлар йиғилиши бўлиб ўтган. Бу ҳақда учрашув якунлари бўйича қабул қилинган қўшма коммюникега таяниб ТАСС хабар берди.
Ар-Риёдда бўлиб ўтган йиғилишда Тожикистон ва Ўзбекистонни кузатувчи сифатида иштирок этишига келишиб олинган.
“Вазирлар Ар-Риёдда бўлиб ўтган Тожикистон ва Ўзбекистоннинг кузатувчи сифатида иштирок этишини олқишлади. Шунингдек, томонларнинг аксилтеррор салоҳиятини кучайтириш мақсадида коалиция аъзоларининг Марказий Осиё билан ўзаро ҳамкорлигини ошириш зарурлигини таъкидлади”, дейилади ҳужжатда.
Бошқа ҳеч қандай тафсилотлар келтирилмаган.
Ўтган ҳафта АҚШнинг ИШИДга қарши кураш бўйича махсус вакили ўринбосари Ян Маккери коалиция Марказий Осиёдаги ҳамкорлари билан уларга террорчиларни аниқлаш ва тўхтатиш ҳамда терорристик гуруҳни Афғонистондан тарқалишининг олдини олишда ёрдам бериш учун ишлаётганини айтган эди. Унга кўра, минтақа билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш яқин йилларда коалиция учун асосий мақсадга айланади.
Маълумот учун, ИШИДга қарши халқаро коалиция 2014 йил 4-5 сентябрь кунлари Уэльсда (Буюк Британия) ўтказилган НАТО саммитида АҚШ ташаббуси билан тузилган эди. Ассоциацияга Африка, Осиё, Европа ва Американинг айрим мамлакатлари киради.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь