АҚШ Конгресси Трамп туфайли шошилинч махфий йиғилиш ўтказмоқчи

Олам 14883
image

АҚШ Вакиллар палатаси қўмитаси раислари Кэролин Малони ва Адам Шифф мамлакатнинг собиқ Президенти Дональд Трамп Флоридадаги қароргоҳида махфий ҳужжатларни сақлагани юзасидан шошилинч брифинг ўтказишни сўради.

“Биз Трамп махфий маълумотларни олиб, уни ўз мулкида сақлаб, миллий хавфсизликка етказилган зарарни зудлик билан баҳолашни сўраймиз”, дейилади қонунчилар миллий разведка директори Аврил Хейнсга йўлланган очиқ хатда.

Конгрессменлар эълон қилинган фактлар муносабати билан юзага келиши мумкин бўлган зарарни баҳолаш ва натижада Конгресс аъзолари учун махфий брифинг ўтказиш зарурлигини таъкидламоқда.

Эслатиб ўтамиз, собиқ Президент Дональд Трамп жорий йилнинг 8 август куни ФҚБ агентлари унинг Флоридадаги қароргоҳида тинтув ўтказгани ҳақида хабар берганди.

Шундан сўнг, Федерал қидирув бюроси (ФҚБ) АҚШнинг собиқ Президенти Дональд Трампнинг Флоридадаги мулкида ядровий қуролга оид махфий ҳужжатларни қидиргани ҳақида хабарлар тарқалди. Кейинроқ ФҚБ Трампнинг қароргоҳидан 11 та махфий ҳужжат топгани, уларнинг орасида “ўта махфий” таснифидаги материаллар ҳам борлиги маълум бўлди.

Қайд этиш керакки, жорий йил бошида Миллий архив Трамп Флоридадаги шахсий қароргоҳига 15 қути президентлик ёзувларини олиб кетганини айтган эди. Тахминларга кўра, қутиларда “миллий хавфсизликка оид махфий маълумотлар” ҳамда Трамп ва хорижий давлат раҳбарларининг расмий ёзишмалари бўлган.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 420
Рейтинг: 3.2
t
×