АҚШ Конгресси коронавирусга қарши биринчилардан бўлиб эмланади
Олам
−
18 Декабрь 2020
2637АҚШ конгрессменлари коронавируснинг янги турига қарши вакцинани биринчи партиядан бошлаб олишлари мумкин. Бу ҳақда конгресснинг бош тиббиёт ходими Брайан Монахан маълумот берган.
"Оқ Уй Миллий хавфсизлик кенгаши Конгрессга маълум миқдордаги COVID-19 вакцинаси берилиши тўғрисида хабар берди", деган Монахан.
Қайд этилишича, Конгрессга ажратилган вакцинанинг дозаси миқдори ва эмлашнинг бошланиш вақти ҳақида маълумот берилмаган.
Аввалроқ, АҚШда Pfizer ва BioNTech компанияларининг коронавирусга қарши вакцинасидан фавқулодда фойдаланиш маъқулланганди. 14 декабрдан мамлакатда оммавий эмлаш бошланган.
Сўнгги маълумотларга кўра, АҚШда коронавирус билан боғлиқ 17,2 млн ҳолат қайд этилган. 311 мингдан кўп бемор вафот этган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь