АҚШ КХДР билан мулоқот қилиш шартини айтди
Олам
−
05 Февраль 2022
5775Агар зарур шароитлар яратилса, Америка Қўшма Штатлари Корея Халқ Демократик Республикаси билан давлатлар раҳбарлари даражасида учрашув ўтказиш имкониятини кўриб чиқади. Лекин ҳозир, бундай шароитлар мавжуд эмас. Бу ҳақда АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Линда Томас-Гринфилд маълум қилди.
“АҚШ биз Шимолий Корея билан ҳеч қандай шартларсиз учрашмоқчи эканлигимизни очиқ айтди. Лекин Президентимиз билан учрашишдан олдин нимага эришишимиз мумкинлигини яхшироқ тушунишимиз керак”, дейди Томас-Гринфилд.
Агар шимолий кореяликлар алоқага чиқса, Байден учрашишни рад этадими, деган саволга доимий вакил “агар шароит яратилса, биз буни албатта кўриб чиқамиз”, деган.
“Аммо ҳозир биз уларни ҳеч қандай музокаралар учун дипломатик столга қўя олмайдиган вазиятга тушиб қолдик”, деган Томас-Гринфилд.
Маълумот ўрнида, кеча, 4 февраль куни БМТ Хавфсизлик Кенгаши Шимолий Кореянинг охирги баллистик ракетани учиргани муносабати билан ёпиқ йиғилиш ўтказган.
Эслатиб ўтамиз, Шимолий Корея 30 январь куни ўрта масофага мўлжалланган баллистик ракетани синовдан ўтказганини тасдиқлади. Ушбу ишга тушириш йил бошидан бери еттинчиси бўлди.
Бундан олдин, КХДР 28 январь куни Корея яриморолининг шарқий қирғоқларида сўнгги бир ой ичидаги 6-ракетани синовдан ўтказганди.
26 январь куни Шимолий Корея денгизга “круиз ракеталар”ни учирган. 18 январь куни “тактик йўналтирилган ракеталар”ни ҳам синовдан ўтказган. Жорий йилнинг 5-11 январь кунлари КХДР гипертовушли ракетани синовдан ўтказган бўлса, 14 январь куни поезд вагонига ўрнатилган қисқа масофали баллистик ракеталарни учирган.
LiveБарчаси