АҚШ Киевга яна 988 млн долларлик ҳарбий ёрдам ажратмоқчи
Олам
−
08 Декабрь
2415Қўшма Штатлар Украинага 988 миллион доллар (тахминан 934 миллион евро) бўлган янги муҳим ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди. Бу ҳақда кеча, 7 декабрь куни АҚШ Мудофаа вазирлиги хабар берди.
Пентагон хабарига кўра, ушбу ёрдамнинг мақсади Украинани Россия агрессиясига қарши курашда ғалаба қозониш учун зарур воситалар билан таъминлашдан иборат. Бу Президент Жо Байден маъмурияти томонидан Украинага хавфсизлик бўйича ёрдам кўрсатиш ташаббуси доирасида ажратилган 22-ёрдам пакетидир.
Янги ёрдам пакетига дронлар, танклар, зирҳли транспорт воситалари, HIMARS ракета тизимлари учун ўқ-дорилар, шунингдек, артиллерия тизимлари учун зарур жиҳозлар ва эҳтиёт қисмлар киради.
"Қўшма Штатлар бошқа иттифоқчилар билан биргаликда Украинага урушда ғалаба қозониши учун зарур бўлган ёрдамни кўрсатишда давом этади", дейилган вазирлик хабарида.
Жо Байденнинг президентлик муддати 2025 йилнинг январида тугайди. Унинг ўрнини республикачи Дональд Трамп давлат раҳбари сифатида эгаллайди.
Украина урушни тугатиш учун Трамп жамоаси билан музокаралар олиб бормоқда
Аввалроқ, Украина Президенти Владимир Зеленский девони раҳбари Андрей Ермак Дональд Трамп жамоаси вакиллари – АҚШ сайланган президентининг Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси лавозимига номзод Майк Вальс ва бу борадаги махсус элчи лавозимига номзод билан учрашган эди. “Тhe Wall Street Journal”нинг ёзишича, бу музокараларда Киев “барқарор тинчлик”га тайёрлигини билдиришни режалаштирган.
Бундан ташқари, Eрмак АҚШ Президентининг Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан билан музокаралар ўтказди. Улар Киевнинг Россия билан урушдаги позициясини мустаҳкамлаш ва унинг келажакдаги ҳар қандай музокараларга кучли позициядан киришини таъминлаш масалаларини муҳокама қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Америка Қўшма Штатлари Президенти Жо Байден маъмурияти Украина учун 725 миллион долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетини тайёрлаётгани ҳақида хабар берилганди.
LiveБарчаси