АҚШ Украинага 725 млн долларлик ҳарбий ёрдам тайёрламоқда
Олам
−
28 Ноябрь
1260Америка Қўшма Штатлари Президенти Жо Байден маъмурияти Украина учун 725 миллион долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетини тайёрламоқда. Бу ҳақда “Reuters” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, янги пакетда Америка захираларидан турли хил танкка қарши қуроллар, ер ости миналари, дронлар, Stinger портатив зенит-ракета комплекслари учун ўқлар ва HIMARS реактив тизимлари учун мунициялар бўлади. Буларнинг барчаси сўнгги ойларда Россиянинг шарқда кучайган ҳужумларига қарши курашишда Украинани қўллаб-қувватлашга ёрдам бериши керак.
“Янги ёрдам пакетининг таркиби ва ҳажми ҳали тасдиқланмаган ва келгуси кунларда ўзгариши мумкин”, дейилади хабарда.
Нашрга кўра, Байден президентликдан кетишдан олдин Киевга кўпроқ ёрдам кўрсатмоқчи. Жо Байден Украинага ёрдам бериш орқали 2025 йилнинг январида президентликка киришадиган Дональд Трамп Оқ уйга киришидан олдин Украина билан бирга эканлигини кўрсатмоқчи.
Трамп ўзининг сайловолди кампаниясида Киевга бериладиган ҳарбий ёрдам шартларини танқид қилган ва.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Президенти Жо Байден Украинага пиёдаларга қарши миналар етказиб беришга рухсат берганди. Бу қарор “Россия қўшинларининг Украина шарқида кучаяётгани” эҳтимоли билан оқланган.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь