АҚШ Хитой товарлари учун божсиз импорт қоидасини бекор қилди

Олам

image
Савдо уруши: Хитойда АҚШ товарлари учун янги божлар кучга кирди north_east

Савдо уруши: Хитойда АҚШ товарлари учун янги божлар кучга кирди

Кўпгина америкаликлар Президент Дональд Трамп жорий этган кенг қамровли тарифларининг катта таъсирини ҳозиргача ҳис қилмаган бўлиши мумкин, эндиликда у сезила бошлайди. Бу ҳақда CNN хабар берди.

Бунинг сабаби жорий йилнинг 2 май кунидан эътиборан АҚШда жисмоний шахслар томонидан ўз эҳтиёжлари учун хориждан товар буюртма қилиб, уни божсиз олиб кириш имтиёзи бекор қилинди.

Маълумки, de minimis 800 доллар ёки ундан кам бўлган товарларни АҚШга божсиз олиб киришга имкон берди, у кўпинча вақт талаб қиладиган текширувлар ва ҳужжатларни ўтказиб юборарди. АҚШда шу кунларгача ундан фойдаланилиб, кичик қийматли жўнатмаларга бож ва импорт солиғи солинмасдан келинган. Бу имтиёз 1938 йилда бож олиш ортиқча харажат ва самарасиз бўлгани учун жорий этилган.

Ушбу имтиёз сон-саноқсиз америкаликларнинг харид қилиш усулини ўзгартиришга ёрдам берди ва улар Shein, Temu ва AliExpress каби ўта арзон Хитой электрон тижорат сайтларига ипдан тортиб то мебелларгача, кийим-кечак ва фотосуратлар учун жиҳозлар ва бошқа нарсаларни сотиб олиб келаётганди.

АҚШ нафақат имтиёзни бекор қилди, балки 800 долларгача бўлган юклар учун эндиликда 145 фоизли йиғим жорий қилди.

Temu эса Хитойдан АҚШга импорт қилинадиган товарларни ўз платформасидан тўғридан тўғри мижозларга сотишни тўхтатишини айтди. Онлайн бозорда сотувлар энди маҳаллий сотувчилар томонидан амалга оширилиши ва буюртмалар мамлакат ичидан бажарилиши маълум қилинди.

Ушбу ҳаракат паст қийматли пакетлар учун божсиз қоида ёпилгани сабабли амалга оширилади. Temu платформага қўшилиш учун АҚШ фирмаларини фаол равишда ҳамкорликка жалб қилганини айтди.

800 доллардан кам бўлган посилкаларга нисбатан қўлланиб келинган de minimis имтиёзининг тарафдорлари бу божхона жараёнини соддалаштиришга ёрдам берганини таъкидламоқда.

Аммо Трамп ҳам, унинг ўтмишдоши Жо Байден ҳам бу Америка корхоналарига зарар етказганини ва ноқонуний товарлар, жумладан, гиёҳванд моддаларни олиб ўтишда фойдаланилганини таъкидлади.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Хитой Temu божсиз импорт қоидаси AliExpress Shein

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг