АҚШ Хитой билан урушишни истамайди – Салливан
Олам
−
13 Январь
2604АҚШ сўнгги тўрт йил ичида Хитой билан стратегик рақобатдаги ўз позицияларини мустаҳкамлашга муваффақ бўлди. Шу билан бирга, эскалациянининг олдини олиб, икки томонлама муносабатларда барқарорликни сақлаб қолишга эришди ва бу мамлакат билан урушишни истамайди. Бу ҳақда АҚШ Президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан “Bloomberg”га берган интервьюсида сўз очди.
“Америкаликлар истаган охирги нарса – ядровий куч билан кенг кўламли уруш. Биз бу рақобатда ўз позициямизни мустаҳкамлай олдик ва шу билан бирга муносабатларни барқарорлаштириб, уларнинг можарога айланиб кетишининг олдини олдик. Буни ҳам шубҳасиз муваффақият деб ҳисоблаш мумкин”, деди у.
Салливан, шунингдек, Жо Байден Президентлиги даврида АҚШ Хитойга қарши ўз позициясини яхшилаганини қўшимча қилди.
“Бу ҳеч қандай солиштиришга ярамайди. Бугунги кунда АҚШ тўрт йил олдинга нисбатан анча кучли позицияда. Бу бизнинг стратегиямизнинг аниқ муваффақиятини кўрсатади”, деди у.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари Кэтлин Хикс АҚШ Хитой билан стратегик рақобатда совет блокига қарши совуқ уруш даврида қўлланилган тактикани ишлатиб ғалаба қозона олмаслигини айтган эди.
LiveБарчаси