Замонавий Хитой совуқ уруш давридаги СССР эмас – Пентагон

Олам

image

АҚШ Хитой билан стратегик рақобатда совет блокига қарши совуқ уруш даврида қўлланилган тактикани ишлатиб, ғалаба қозона олмайди. Бу ҳақда АҚШ Мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари Кэтлин Хикс маълум қилди.

“Биз Хитой билан ҳозирги стратегик рақобат даври учун Америка миллий мудофаасини мустаҳкамлаяпмиз. Замонавий Хитой совуқ уруш давридаги совет блоки эмас. Биз стратегик рақобатда шунчаки 40 йил олдинги тактикани қайта қўллаш орқали муваффақиятга эриша олмаймиз. Аммо стратегик рақобат ҳолатида эканимизга шубҳа йўқ”, деди Хикс.

Унга кўра, Хитой халқаро тартибни ўзгартиришга интилаётган ягона давлат бўлиб, у буни амалга ошириш учун ирода ва ўсиб бораётган воситаларга эга.

“Албатта, рақобат низо дегани эмас. Чунки ҳеч ким бундай уруш келтириб чиқарадиган глобал вайронгарчиликларни истамаслиги керак. Биз Хитой раҳбарияти ҳар куни уйғониб, агрессия хавфини ўлчаб, ўз-ўзига шундай дейишини хоҳлаймиз: бугунги кун уруш қилиш учун тўғри кун эмас. Улар буни нафақат ҳозир, балки 2027 йилда, 2035 йилда ва 2049 йилда ҳам ўйлаб, ҳар куни шундай қарорга келишларини хоҳлаймиз”, дейди Хикс.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитойнинг АҚШдаги элчихонаси АТАСМS ракеталарининг Россия Федерацияси ҳудудига мумкин бўлган зарбаларини ва Украинадаги можаронинг кучайишига олиб келиши мумкин бўлган ҳар қандай ҳаракатларни қоралаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Хитой СССР

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг