АҚШ Хитой биқинида ҳарбий машғулотларни бошлади

Олам

image

Филиппин ва Америка Қўшма Штатлари “Salaknib and Balikatan” (SABAK) деб номланган йиллик қўшма ҳарбий машғулотларни бошлади. Бу ҳақда Филиппин ахборот агентлиги (PNA) хабар берди.

Филиппин армияси воизи полковник Луи Дема-ала Нуэва-Эсиха шаҳрида қуруқликдаги кучларни ўз ичига олган SABAK дастурининг “Salaknib” босқичи бошланганини эълон қилди.

Дема-аланинг сўзларига кўра, ҳар йили ўтказиладиган SABAK машғулотларининг ушбу босқичида Филиппин армиясидан 3000 га яқин ва АҚШ Тинч океани армиясидан (USARPAC) 2000 га яқин аскар иштирок этади. “Salaknib” машғулотлари 11 апрель куни якунланади. 

Маълум қилинишича, SABAK машғулотлари оператив мувофиқлаштиришни машқ қилиш, қўшинларнинг жанговар қобилиятини мустаҳкамлаш ва Филиппин ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилишда “қатъийлик”ни намойиш этишга қаратилган.

Маҳаллий тилларда “Salaknib” қалқон, “Balikatan” елкама-елка маъносини билдиради. Машқлар давомида Хитойдан АҚШ ва Филиппинга нисбатан қандайдир муносабат бўлиши мумкин. 2024 йил апрель ойида “Balikatan” машғулотлари чоғида АҚШ ҳарбийлари Филиппин шимолида ўрта масофага учувчи “Typhon” ракета тизимини жойлаштирди ва Пекин бир неча бор Маниладан ракета тизимини олиб ташлашни талаб қилди.

Филиппин Мудофаа вазири Гильберто Теодоро Хитойнинг ракета тизимини олиб ташлаш ҳақидаги илтимосини рад этиб, бу Филиппиннинг ички ишларига аралашиш эканини айтди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Хитой, Россия ва Эрон март ойининг биринчи ярмида Эроннинг Чабаҳар порти яқинидаги ҳудудда “Security Bond 2025” номли қўшма ҳарбий-денгиз машғулотларини ўтказиши хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ ҳарбий машғулот Хитой Филиппин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг