АҚШ хавотирда! Эрон ядровий кучайдими?
Олам
−
01 Март 2023
7776Эрон энди тахминан 12 кун ичида бир бомба қийматидаги парчаланувчи материал ишлаб чиқариши мумкин. Бу ҳақда АҚШ Мудофаа вазирининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Колин Калга таяниб, CNN хабар берди.
Қайд этилишича, Эрон ядровий келишувни тиклашга уринишларни тўхтатгани ва Теҳрон келишувда белгиланган чекловларни бузишда давом этаётгани сабабли мамлакатда ядровий қурол ишлаб чиқиш такомиллашган. Калнинг таъкидлашича, Оқ уй маъмурияти 2015 йилда тузилган ядровий келишувдан чиққанидан бери Эрон ядровий ривожланишга катта эътибор қаратган.
“2018 йилда [Трамп даврида] олдинги маъмурият келишувдан чиқишга қарор қилган вақтда, Эронга бир бомба қийматидаги парчаланувчи материал ишлаб чиқариш учун тахминан 12 ой керак бўларди. Энди эса бунинг учун 12 кун етади, холос”, дейди Каль.
Манбага кўра, Эроннинг бойитилган уран заҳираларининг сезиларли даражада кўпайтириши ҳам жиддий таҳдид саналади. Эрон бир неча бомбалар учун етарлича қурол-яроғ моддаларини тезда ишлаб чиқара олса, унинг тарқалиш хавфи сезиларли даражада ошади.
Шунингдек, АҚШ расмийлари бу масалани дипломатик йўл билан ҳал қилишга интилаётганини, бироқ керакли натижага ҳали эришилмаганини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Америка-Исроил хавфсизлик конференциясида иштирок этган Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху Эроннинг ядровий дастурини тўхтатиш учун ҳарбий таҳдид ўтказишни таклиф қилган эди.
Алибек Бейжанов
LiveБарчаси