АҚШ қўшинлари Ироқни тарк этади
Олам
−
28 Сентябрь
3578АҚШ ва Ироқ 2025 йил сентябригача ИШИДга қарши кураш олиб бораётган халқаро коалиция миссиясини тугатишга келишиб олди. Бу ҳақда икки давлат ҳукуматларининг тегишли баёнотида сўз боради.
Ҳужжутга кўра, Вашингтон ва Бағдод хавфсизлик соҳасида икки томонлама шерикликка ўтади. Бу Ироқ кучларини қўллаб-қувватлаш ва террорчилик гуруҳларига босимни сақлаб туриш мақсадида амалга оширилади.
"Ироқ коалицияга қўллаб-қувватлаш ва ёрдам учун миннатдорчилик билдиради, бу Ироқ хавфсизлик кучларига умумий таҳдидга қарши курашиш ва Ироқда ИШИДнинг ҳудудий мағлубиятини таъминлашда ёрдам берди", дейилади баёнотда.
Шунингдек, коалиция минтақада ва бутун дунёда террорчилик гуруҳларига қарши курашишда давом этиши таъкидланган.
“Ироқ коалициянинг асосий аъзоси бўлгани учун унинг Суриядаги ҳарбий миссияси 2026 йил сентябригача давом этади", дея маълум қилди АҚШ Давлат департаменти.
Маълумот учун, АҚШ қўшинлари биринчи марта 2003 йилда Саддам Ҳусайнга қарши кураш давомида Ироққа киритилган эди. 2011 йилда расман жанговор ҳаракатлар тугатилгандан сўнг, Ироқда хусусий ҳарбий компаниялар вакиллари қолган. 2014 йилда араб давлати ҳукумати мамлакатнинг учдан бир қисмини эгаллаб олган ИШИДга қарши кураш бошлади. АҚШ қўшинларини ўз ичига олган халқаро коалиция мазкур операцияда қатнашган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қўшма Штатлар Африка давлати расмийлари талабларига мувофиқ Нигердан қўшинларини ўз вақтида олиб чиққанди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь