АҚШ Нигердан қўшинларини тўлиқ олиб чиқиб кетди

Олам

image

Қўшма Штатлар Африка давлати расмийлари талабларига мувофиқ Нигердан қўшинларини ўз вақтида олиб чиқишни якунлади. Бу ҳақда CNN хабар берди.

“Қўшма Штатлар Мудофаа вазирлиги ва Нигер Республикаси Миллий мудофаа департаменти Америка кучлари ва жиҳозларининг Нигердан олиб чиқиб кетилиши тугалланганини эълон қилади. Контингентни олиб чиқиш асоратларсиз амалга оширилди”, дейилади хабарда.

Нашрга кўра, август ойи бошида АҚШ Агадесдаги (Нигер) ҳарбий базасини ёпган. Пентагон маълумотларига кўра, ўша пайтда 20 га яқин одам Американинг қолган ҳарбий техникасини олиб чиқиб кетишни таъминлаш учун Нигерда қолган.

Маълумот учун, АҚШ қўшинларининг Нигердан олиб чиқилиши Африка давлати ҳукумати март ойида ҳарбий ҳамкорлик бўйича келишувни қоралаганидан кейин бошланган. 30 августда немис контингенти ҳам мамлакатдан олиб кетилган. Кейинчалик Қўшма Штатлар ўз ҳарбийларини Ғарбий Африка мамлакатлари – Гана, Кот-д’Ивуар ва Бенинда қайта жойлаштириш имкониятларини излашини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Нигер ва Чаддан америкалик ҳарбийларнинг асосий қисми олиб чиқилишини маълум қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Нигер қўшин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг