АҚШ қачон яна ядро бомбасидан фойдаланиши мумкинлиги айтилди

Олам

image

Вашингтон ядро қуролидан фақат фавқулодда вазиятларда фойдаланиши мумкин. Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен БМТнинг Нью-Йоркдаги штаб-квартирасида Ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартномага (ЯҚТШ) аъзо давлатлар конференциясидаги чиқиши чоғида айтиб ўтди.

“Қўшма Штатлар ядро қуролидан фақат фавқулодда вазиятда, Америка Қўшма Штатлари, иттифоқчилар ва шерикларнинг ҳаётий манфаатларини ҳимоя қилиш учун фойдаланишни кўриб чиқади”, деган Блинкен.

Унинг таъкидлашича, АҚШ стратегик ядровий кучларининг роли Америкага, шунингдек, унинг иттифоқчилари ва шерикларига ядровий ҳужумларнинг олдини олишдан иборат.

Апрель ойида АҚШ Мудофаа вазирлиги Украинадаги жанглар туфайли ядро қуролидан фойдаланиш имконияти муҳокама қилинмаслигини очиқлаганди.

“Бундай риторика хавфли ва фойдали эмас. Ҳеч ким ғолиблар бўлмайдиган ядро урушини хоҳламайди”, деган АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин.

Эслатиб ўтамиз, Россия Президенти Владимир Путин Ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартномага аъзо давлатлар конференцияси иштирокчиларига йўллаган мурожаатида ядро уруши ҳеч қачон бошланмаслиги кераклигини айтганди.

Қайд этиш керакки, АҚШ ядро қуролидан фойдаланишда амалий тажрибага эга ягона давлат ҳисобланади. Америка Иккинчи жаҳон уруши вақтида Япониянинг Хиросима ва Нагасаки шаҳарларига атом бомбаси ташлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ ядро қуроли

Баҳолаганлар

617

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг