Путин ядро уруши ҳеч қачон бошланмаслиги кераклигини айтди

Олам

image

Россия ядро урушида ғолиблар бўлмаслигини билади ва уни ҳеч қачон қўзғатмаслик керак деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Россия Президенти Владимир Путин Ядро қуролларини тарқатмаслик тўғрисидаги шартноманинг амал қилишини кўриб чиқиш бўйича конференция иштирокчиларига мурожаатида айтиб ўтган.

“Шартнома иштирокчи-давлати ва унинг депозитарийларидан бири сифатида Россия Шартнома матни ва руҳига изчил амал қилади. АҚШ билан тегишли қуролларни қисқартириш ва чеклаш бўйича икки томонлама келишувлар бўйича бизнинг мажбуриятларимиз ҳам тўлиқ бажарилди. Биз давом этамиз.

Ядро урушида ғолиблар бўлмаслиги ва у ҳеч қачон қўзғатилиши керак эмаслигидан келиб чиқиб, биз жаҳон ҳамжамиятининг барча аъзолари учун тенг ва ажралмас хавфсизлик тарафдоримиз”, дейди Путин Кремль сайтида эълон қилинган баёнотда.

Президентнинг таъкидлашича, Россия МАГАТЭ кафолатлар тизимига Ядро қуролларини тарқатмаслик тўғрисидаги шартномани текшириш механизмига катта аҳамият қаратади ва унинг объектив ва техник жиҳатдан асосли қўлланилишини таъминлашни ўта муҳим деб билади”.

“Биз шартнома талабларига риоя қилган барча давлатлар ҳеч қандай қўшимча шартларсиз фуқаролик атом энергиясидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлиши кераклигига ишончимиз комил. Россия атом энергетикаси соҳасидаги тажрибасини ҳамкорлар билан баҳам кўришга тайёр”, дейди Путин.

Россия раҳбари конференция шартномага аъзо барча давлатлар ўз мажбуриятларини қатъий бажаришга тайёрлигини яна бир бор тасдиқлашига умид билдирган.


Мақола муаллифи

Теглар

ядро уруши

Баҳолаганлар

253

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг