АҚШ иккиюзламачилигини ошкор қилди – Хоманаий

Олам

image

Эрон Ислом инқилоби етакчиси Оятуллоҳ Али Хоманаий АҚШни БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Ғазо секторида давом этаётган қирғинни тўхтатиш бўйича резолюциясига яна вето қўйиши ортидан АҚШни қоралаб чиқди. Бу ҳақда бугун, 24 февраль куни Эроннинг "Press TV" нашри маълум қилди.

"Ғазода ўт очишни тўхтатиш талаби бўйича Хавфсизлик Кенгаши резолюциясига АҚШнинг учинчи ветоси Ғарб цивилизациясининг инсон ҳуқуқлари ҳақидаги даъволарининг ёлғонлиги ва Ғазо масаласида уларнинг иккиюзламачилигини ошкор қилди", деган Олий раҳнамо.

У Эронда асл жиноятчининг қатл этилишини қоралаб, шов-шув кўтараётган ғарбликлар Ғазода 30 минг бегуноҳ одамнинг ўлдирилганига кўз юмаётгани ва АҚШ Ғазони бомбардимон қилишни тўхтатиш тўғрисидаги резолюцияга вето қўйиш орқали бу ваҳшийлик тегирмонига сув қўяётганини таъкидлаган.

"Бу Ғарб маданияти ва цивилизацияси, либерал демократиянинг ҳақиқий юзи. Сиртида табассум билан жилмайиб турган сиёсатчиларнинг ичида қутурган ит ва қонхўр бўрилар яшайди", дея қўшимча қилган у.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилда Эрон етакчиси айрим мусулмон давлатларини Исроил билан савдо қилаётганликда айблаган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Эрон Ҳоманаий иккиюзламачилик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг