Эрон олий раҳбари айрим мусулмон давлатларини Исроил билан савдо қилаётганликда айблади

Олам

image

Эрон олий раҳбари Али Ҳоманаий айрим мусулмон давлатларини Исроил билан фаол савдо қилаётганликда айблади. Бу ҳақда Эрон етакчиси сайтида хабар берилди.

Унинг фикрича, аҳолиси асосан исломий бўлган давлатлар Исроил билан ҳамкорлик қилмаслиги керак.

“Мусулмон давлатлари ҳукуматлари энергия ва товарларнинг сионистик режим қўлига тушишига йўл қўймаслиги керак”, дейилади Эрон раҳбари сайтида.

Материалга илова қилинган инфографикада Қозоғистон Озарбайжон билан бирга келтирилган. Унда айтилишича, МДҲнинг ушбу давлатлари май ойининг ўрталаридан октябргача 220 минг баррель нефть етказиб берган, бу Исроилнинг умумий нефть импортининг 60 фоизини ташкил қилади.

Исроилга товар ва хомашё экспорт қилувчи бошқа мусулмон давлатлари орасида Миср, Баҳрайн, Иордания ва Бирлашган Араб Амирликлари бор. Экспорт ҳажми бўйича 5,7 миллиард долларлик ҳажми билан Туркия етакчилик қилмоқда. Эрон маълумотларига кўра, бу кўрсаткич билан у Исроилга импорт қилинадиган маҳсулотларни етказиб берувчилар орасида бешинчи ўринни эгаллайди.

Ҳужжат муаллифлари маълумотларни қаердан олгани кўрсатилмаган.

“Ушбу инфографикада ишончли манбаларга асосланган статистик маълумотлар келтирилган”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Исроил Али Ҳоманаий

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг