АҚШ Ғазодаги қон тўкилишига қарши бўлмаган резолюция лойиҳасини тақдим этди

Олам

image

АҚШ БМТ Хавфсизлик Кенгашида Исроилнинг ҲАМАС билан урушига оид резолюция лойиҳасини тақдим этди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди.

Лойиҳада тинч аҳолини ҳимоя қилиш, шунингдек, ундан Ғазо секторига "доимий, етарли ва тўсиқсиз” ёрдам етказиш ҳам ўрин олган.

Бундан ташқари, ҳужжатда Исроилга ўзини ўзи ҳимоя қилиш ҳуқуқи берилиши, шунингдек, мамлакатлар “террорчилик ҳужумлари”га жавобан халқаро қонунларга риоя қилиши шартлиги билдирилган.

Резолюция лойиҳасида Эрондан минтақадаги "террористик гуруҳлар"га қурол етказиб беришни тўхтатиш ҳам талаб қилинади. Ҳужжат муаллифлари ҲАМАС томонидан гаровга олинганларни озод қилиш лозимлигини ҳам унутмаган.

Россия нашрлари, Америка резолюция лойиҳаси ҲАМАСни қоралаб, Исроил манфаатларини ҳимоя қилишини, Ғазо секторидаги қон тўкишларга қарши эмаслиги ҳақида ёзяпти.

Айни пайтда, Қўшма Штатлар ушбу ҳужжатни овозга қўйиш-қўймаслиги ҳозирча номаълум. Манбаларга кўра, АҚШнинг резолюция лойиҳаси зарур овозни тўплайдиган бўлса ҳам, Россия вето ҳуқуқидан фойдаланиши мумкинлигини ёзмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 18 октябрь куни БМТ Хавфсизлик Кенгаши Яқин Шарқ бўйича Бразилия таклиф қилган резолюцияни қабул қила олмади. Лойиҳани 12 давлат қўллаб-қувватлади, иккита давлат, жумладан, Россия бетараф қолди. Аммо АҚШ резолюцияга вето қўйди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Ғазо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг