АҚШ Ғазода ўт очишни тўхтатишга тўсқинлик қилмоқда – “Ҳизбуллоҳ” 

Олам

image

АҚШ расмийлари Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш келишувини ўрнатишга тўсқинлик қилмоқда. Бу ҳақда бугун, 3 ноябрь куни “Ҳизбуллоҳ” етакчиси Шайх Ҳасан Насруллоҳ маълум қилди.

У Ливан жанубида Исроил кучларига қарши курашаётган жангчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Байрутдаги оммавий митингда телевидение орқали мурожаат қилди.

“Қўшма Штатлар БМТ Хавфсизлик Кенгашида Исроилни қоралашга, Ғазо секторида эса ўт очишни тўхтатишга тўсқинлик қилмоқда. Қўшма Штатлар Ғазо секторида давом этаётган уруш учун тўлиқ жавобгарликни ўз зиммасига олади, Исроил эса унинг қуроли, холос”, деб таъкидлади Насруллоҳ.

Шунингдек, у 7 октябрдаги ҲАМАС томонидан ўтказилган “Ал-Ақсо тўфони” операцияни режалаштириш ва амалга оширишда “Ҳизбуллоҳ” жангчилари иштирок этмаганини таъкидлаган. 

“Бу ҳужум Исроилнинг заифлигини кўрсатди ва Қўшма Штатлар ўз қўшинларини юбориб, унга ёрдамга шошилгани бежиз эмас”, дейди Насруллоҳ.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Пентагон матбуот котиби генерал Патрик Райдер АҚШ Мудофаа вазирлиги блокададаги Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш ғоясини қўллаб-қувватламаслигини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳизбуллоҳ АҚШ Ғазо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг