Пентагон Ғазода ўт очишни тўхтатишга қарши чиқди
Олам
−
03 Ноябрь 2023
8007АҚШ Мудофаа вазирлиги (Пентагон) блокададаги Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш ғоясини қўллаб-қувватламайди. Бу ҳақда Пентагон матбуот котиби генерал Патрик Райдер баёнот берди.
Унинг айтишича, ўт очишни тўхтатиш ҲАМАСнинг "оёққа туриши"га олиб келади.
"Биз ҲАМАСга қайта тўпланиш учун вақт берадиган ҳамда Исроил халқи ва бошқаларни хавф остига қўядиган ўт очишни тўхтатишни қўллаб-қувватламаймиз", дейди Пентагон воизи.
Шу билан бирга, Райдер АҚШ Президенти Жо Байден Ғазо секторига зарур ёрдам етказилиши ва одамларни, жумладан, гаровга олинганларни олиб чиқиш учун гуманитар пауза ғоясини қўллаб-қувватлашини таъкидлаган.
“Пентагон раҳбари Ллойд Остин ҳамкасблари билан учрашувларида Ғазодаги фаластинлик тинч аҳолига гуманитар ёрдам етказиб бериш масаласини ҳам муҳокама қилди”, деган матбуот котиби.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси республикачиларнинг Исроилга 14,3 миллиард долларлик ёрдам кўрсатиш режасини маъқуллаганди.
LiveБарчаси