АҚШ Ғазода разведкачи дронлардан фойдаланмоқда – “Reuters”
Олам
−
03 Ноябрь 2023
3653Америка Қўшма Штатлари Ғазо секторида ҲАМАС томонидан гаровга олинганларни қидириш учун разведкачи учувчисиз самолётлардан фойдаланмоқда. Бу ҳақда Америка маъмуриятидаги манбаларга таяниб, “Reuters” хабар берди.
Уларнинг маълумотларига кўра, камида бир ҳафтадан бери Америка дронларидан фойдаланган ҳолда гаровга олинганларни қидириш ишлари давом этмоқда. АҚШ маъмурияти ҲАМАС Исроилга кириб кетганидан сўнг бедарак йўқолган 10 нафар америкалик фуқаро гаровга олинган 200 дан ортиқ кишилар орасида бўлиши мумкин, деб ҳисоблайди.
Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгашининг стратегик алоқалар бўйича координатори Жон Кирби АҚШ расмийлари Фаластин-Исроил можароси ҳудудида ҳарбий ҳаракатларда бир қатор тўхташларни таъминлаш тарафдори эканини айтган. Унинг сўзларига кўра, бу Ғазо секторига гуманитар ёрдам етказиш ва одамларни, жумладан, гаровга олинганларни хавфсиз олиб чиқиш ишларини давом эттириш учун зарур.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ юзлаб хорижлик фуқаролар Ғазо секторини Рафаҳ назорат пункти орқали тарк этганди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15