АҚШ Эронга қарши яширин операция ўтказиш имконини ўрганмоқда – “Bloomberg”
Олам
−
29 Январь
4008Қўшма Штатлар Яқин Шарқдаги ўз базасига қилинган ҳужумга жавоб тариқасида Эронга қарши махфий операция ўтказиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб, “Bloomberg” хабар берди.
Агентликнинг исмини ошкор этмаган манбасининг айтишича, уч нафар америкалик ҳарбий хизматчининг ўлимига сабаб бўлган ҳужум Қўшма Штатлар томонидан ҲАМАСнинг Исроилга зарбасидан сўнг кўрилган чораларидан ҳам “қаттиқроқ жавоб қайтарилишига сабаб бўлади”.
“Bloomberg” мумкин бўлган ҳаракатлар орасида Қўшма Штатлар Эронга зарба берадиган "яширин операция" кўринишларини санаб ўтди.
"АҚШ Эрон расмийларига тўғридан тўғри ҳужум қилиши мумкин", деб ёзади агентлик.
Шу билан бирга, Вашингтон бу кампанияда иштирок этишини эълон қилмайди. Манбага кўра, Қўшма Штатлардан қандай муносабат бўлишидан қатъи назар, Президент Жо Байден ўзининг ҳозирги лавозимида "энг муҳим қарорлардан бирини" қабул қилиши керак. Агентликнинг фикрича, бу Вашингтон ва Теҳрон ўртасида тўғридан тўғри қарама-қаршиликка олиб келиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 28 январь куни Америка ҳарбий базасига ҳужум уюштирилган эди. АҚШ Марказий қўмондонлигининг маълум қилишича, дрон Иордания шимоли-шарқидаги ҳарбий базага зарба берган. Кейинроқ Иордания Алоқа вазири ва ҳукумат вакили Муҳаннад ал-Мубайдин қиролликда Америка кучларига ҳужум қилингани ҳақидаги хабарни рад этди. Унга кўра, Суриянинг Иордания билан чегараси яқинидаги ал-Танф ҳудудидаги АҚШ базасига ҳужум қилинган. Президент Жо Байден ҳужумда “Сурия ва Ироқда фаолият юритаётган Эрон томонидан қўллаб-қувватланган жангарилар”ни айблади. Эрон воқеага алоқадорлигини рад этади. Ҳужум оқибатида 3 нафар америкалик аскар ҳалок бўлди, 34 киши яраланди.
LiveБарчаси