АҚШ Эронга қарши янги санкцияларни эълон қилди
Олам
−
13 Май 4228 2 дақиқа
Қўшма Штатлар Эрон ядро дастури давом этаётганини баҳона қилиб, Теҳронга қарши янги санкцияларни эълон қилди. Бу ҳақда кеча,12 май куни АҚШ Давлат котиби Марко Рубио тегишли баёнот билан чиқди.
“Эрон ядровий дастурини кенгайтиришда давом этмоқда”, деди АҚШ Давлат департаменти раҳбари Уммонда икки давлатнинг юқори мартабали вакиллари ўртасидаги музокараларнинг сўнгги раунди якунланганидан бир кун ўтиб.
Рубионинг таъкидлашича, Теҳрон “икки мақсадли тадқиқот ва ишланмалар фаолиятини” олиб бормоқда. Унинг версиясига кўра, бу фаолият “ядро қуроллари ва уларни этказиб бериш тизимлари” билан боғлиқ.
Чекловлар АҚШ маълумотларига кўра, Эроннинг SPND ҳарбий тадқиқот ташкилоти билан алоқада бўлган Fuya Pars Prospective Technologists компанияси ҳамда ядровий дастур билан алоқадор бўлган уч Эрон фуқаросини нишонга олди.
Эрон ва АҚШ расмийлари 11 май куни Уммонда Теҳроннинг ядровий дастури бўйича маслаҳатлашувларнинг тўртинчи раундини ўтказди. Учрашувда Теҳрондан Ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи, Вашингтондан эса АҚШ Президентининг махсус вакили Стивен Уиткофф иштирок этди. АҚШ ва Эрон ўртасидаги олдинги маслаҳатлашувлар 12, 19 ва 26 апрель кунлари Маскат ва Римда бўлиб ўтганди.
Дональд Трамп 13-16 май кунлари Саудия Арабистони, Қатар ва БААга ташриф буюриши кутилмоқда.
Live
Барчаси