АҚШ дунёдаги энг йирик жосуслик давлати – Хитой
Олам
−
13 Февраль 2023
12696Хитой Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Ван Венбин АҚШни разведка тармоғи юқори даражада ривожланган йирик жосуслик давлати деб айтди. Бу ҳақда ТАСС нашри хабар берди.
“Айнан АҚШ дунёдаги энг кучли жосуслик хизматидан фойдаланувчи жуда юқори даражадаги разведка тармоғига эга давлатдир. Мамлакат миллий хавфсизлик агентлиги Германия, Франция, Норвегия, Швеция, Нидерландия ва бошқа Европа давлатларининг юқори мартабали амалдорларинининг матнли хабарларини кузатиб, телефон қўнғироқларини тинглаб боради”, деди Ташқи ишлар вазири.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 февраль куни Пентагон Монтано штатининг Биллингс шаҳри устида Хитойга тегишли ҳаво шари кузатилганини, шардан разведка мақсадида фойдаланилганини айтганди. Бироқ Хитой тарафи бу шар илмий мақсадларда ишлатилгани, шамол туфайли йўналишини ўзгартирганини айтиб, АҚШни провокацион ҳаракатларда айблаган эди. Америка эса бунга ишонмай, ҳаво шарини уриб туширган ва уни текшириб, разведка мақсадида фойдаланилганини маълум қилган эди. Бироқ Хитой АҚШнинг айбловларини рад этиб, шарга нисбатан куч ишлатилгани учун АҚШ жавоб беришини айтганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь