АҚШ доллар кўринишига ўзгартириш киритмоқчи
Олам
−
26 Январь 2021
15567АҚШ 20 долларлик банкнотасида тасвирланган мамлакатнинг еттинчи Президенти Эндрю Жексон ўрнига афро-америкалик фаол Гарриет Табмен суратини туширмоқчи. Бу ҳақда АҚШ Молия вазирлиги хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, қора танли Гарриет Табменнинг суратини доллар банкнотасига жойлаштириш ғояси АҚШнинг 44-Президенти Барак Обама даврида пайдо бўлган ва 2020 йилга режалаштирилган. Бироқ Трамп даврида бу режа унутилган. Ҳукумат тепасига келган демократ Байден эса Обама давридаги режани амалга оширмоқчи.
Гарриет Табмен АҚШда қулликка қарши кураши билан машҳур бўлган. Гарриетнинг ўзи ҳам дастлаб қул бўлган. Сўнгра у тутқунликдан қочиб, бошқа қулларни ҳам қутқариш мақсадида 10 та операция амалга оширган. Натижада 70 дан ортиқ инсонни қулликдан озод қилган.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг 22 май куни АҚШда қора танли Жорж Флойд ўлдирилганидан сўнг, мамлакатда “қора танли аҳоли ҳаёти аҳамиятга эга“ номли намойишлар авж олганди.