АҚШ авиаташувчиларининг ҳужумчи гуруҳи Форс кўрфази сувларига кирди

Олам

image

АҚШнинг USS Eisenhower ядровий самолёт ташувчи кемаси бошчилигидаги Америка авиаташувчиларининг зарба бериш гуруҳи Ҳормуз бўғози орқали Форс кўрфазига кирди. Бу 2020 йилдан бери биринчи марта содир бўлди. Бу ҳақда АҚШ Марказий қўмондонлиги хабар берди. 

Билдирилишича, Форс кўрфазида самолёт ташувчиси минтақадаги АҚШ Марказий қўмондонлиги миссиялари доирасида "асосий халқаро сув йўллари бўйлаб навигация эркинлигини таъминлаш учун" патруллик қилади. Авиаташувчилар гуруҳига USS Filippin Sea бошқариладиган ракета крейсери, USS Gravely ва USS Stethem эсминецлари ва Франциянинг Languedoc фрегати киради.

Бошқа тарафдан, Исроил армияси матбуот котиби Питер Лернер агар таҳдид юзага келса, Қўшма Штатлар Ўртаер денгизи шарқида жойлашган иккита авиаташувчи зарба берувчи гуруҳидан фойдаланишга тайёрлигига ишончи комиллигини маълум қилган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қўшма Штатлар Ғазо сектори атрофидаги можаро муносабати билан Jerald Ford авиаташувчи зарба гуруҳларини Ўртаер денгизининг шарқий қисмига жойлаштирганди. Кема бортида минтақага F-15E Strike Eagle қирувчи-бомбардимончи самолётлари етиб келганди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Форс кўрфази Исроил USS Eisenhower

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made