АҚШ Ар-Риёдда Россия ва Украина билан алоҳида музокаралар олиб бормоқда

Олам

image

Бугун, 24 март куни Саудия Арабистони пойтахтида америкалик воситачилар Россия ва Украина делегациялари билан алоҳида музокаралар ўтказмоқда, чунки Вашингтон уч йилдан ортиқ давом этган урушдан сўнг Москва ва Киев ўртасида чекланган сулҳга эришмоқчи. Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар берди.

АҚШ ва Россия делегациялари ўртасидаги музокаралар аллақачон бошланган, Ар-Риёддаги Ritz Carlton меҳмонхонасида учрашув ёпиқ эшиклар ортида ўтмоқда. Саудия Арабистони Давлат хавфсизлик хизмати журналистлардан меҳмонхонани тарк этишни сўраган.

АҚШнинг Украина бўйича махсус вакили Кит Келлогг Ар-Риёддаги билвосита музокараларни Америка делегациясининг томонлар ўртасида ҳаракатланиши, Россия ва Украина вакиллари билан “алоҳида хоналарда” учрашувлар ўтказишини “шатл дипломатияси” деб таърифлади.

Трамп Келлогдан Россия билан музокара ўтказиш вазифасини олиб ташлади north_east

Трамп Келлогдан Россия билан музокара ўтказиш вазифасини олиб ташлади

“Сиз асосан “Шартларингиз қандай?” дейсиз, кейин бошқа тарафга бориб, “Сизнинг шартларингиз қандай?” дейсиз”, дейди Келлогг ўтган ҳафта охирида консерватив шарҳловчи Гленн Бек билан суҳбатда.

Қайд этиш жоиз, бир кун аввал Ар-Риёдда Украина вакиллари Америка делегацияси билан музокараларнинг дастлабки босқичини ўтказган.

Музокараларнинг асосий мавзулари

Музокараларнинг янги босқичидаги асосий масала энергия инфратузилмасига қарши ўт очишдан 30 кунлик воз кечиш бўлиши кутилмоқда. Россия ҳам, Украина ҳам ушбу қисман оташкесимга принципиал равишда келишиб олди, аммо у ҳали амалга оширилмади.

Қўшма Штатлар, шунингдек, ўт очишни тўхтатиш режимини Қора денгиздаги кемалар учун ҳам узайтиришга ҳаракат қилмоқда.

АҚШнинг яна бир махсус вакили Стив Уиткофф кеча, 23 март куни “Fox News” телеканалига берган интервьюсида шундай прогноз қилди: 

“Менимча, сиз душанба куни Саудия Арабистонида, хусусан, Қора денгизда ўт очишни тўхтатиш бўйича сезиларли тараққиётни кўрасиз ва у ердан тўлиқ ўт очишни тўхтатишга ўтишингиз мумкин”.

Яқинда Украина Президенти Владимир Зеленский ва Россия Президенти Владимир Путин билан гаплашган АҚШ Президенти Дональд Трамп урушни тезда тугатиш эҳтимоли ҳақида оптимизм билдиришда давом этмоқда.

Зеленский Трампнинг 30 кунлик кенг қамровли ўт очишни тўхтатиш режасини қўллаб-қувватлади, бироқ Путин бир қанча шартларни, жумладан Ғарбдан Киевга ҳарбий ёрдам кўрсатишни тўхтатиш талабини илгари сурди.

Маълумот учун, Саудия Арабистонидаги АҚШ делегацияси таркибида бир нечта жамоалар, жумладан Келлогг ва АҚШ миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Майк Уолтц бор. Украина бош музокарачиси Андрий Ермак ҳам Саудия Арабистонига боради. Учрашувда Россиядан профессонал дипломат Григорий Карасин ва Путиннинг яқин сафдоши, юқори мартабали разведкачи Сергей Беседа иштирок этади.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Россия Саудия Арабистони Украина

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг