АҚШ Афғонистонни қўшнилари учун “қайноқ” ҳудудга айлантирмоқда – эронлик дипломат

Олам

image

Эроннинг Қобулдаги элчиси Ҳасан Козимий Қўмий Афғонистондаги беқарорликнинг давом этиши АҚШ учун муҳим эканини айтиб, Вашингтон бу мамлакатни қўшнилари учун “қайноқ” ҳудудга айлантиришга ҳаракат қилаётганини даъво қилди. Унинг сўзларини IRNA агентлиги келтирмоқда.

Элчига кўра, Афғонистон билан боғлиқ ҳар бир ўзгаришлар Эрон ва Покистон давлатларининг ҳам хавфсизлигига таъсир қилади. 

“Толибон” ҳокимиятни қўлга киритгач, Эронга кирган афғон муҳожирлари сони кескин ошган, шунинг учун Эрон каби ҳеч бир давлат бу ҳодисадан бунчалик таъсир кўрмаган”, дейди Козимий.

Шунингдек, у Покистонни Афғонистондаги воқеалардан кўп таъсирланган иккинчи давлат деб ҳисоблашини айтган. 

Хавфсизлик масалаларига тўхталиб ўтган Козимий душманлар Эрон ва Афғонистон ўртасидаги узоқ чегарадан наркотик моддалар савдоси ва терроризм каби жиноятларни содир этишда фойдаланиб, хавфсизликни таъминлашга интилаётганини урғулаган.

Айни пайтда Афғонистон турли муаммолар, жумладан, терроризм ва уни тарк этган босқинчиларнинг фитнасидан азият чекаётганини таъкидлаган Эрон элчиси АҚШ Афғонистондаги ИШИД террорчилари мамлакатдан чиқиб кетишга мажбур бўлганидан сўнг уларни ўз кучлари билан алмаштирганини ҳам айтиб ўтган.

“Қўшма Штатлар Афғонистонда ўз кучлари бўлган даврда ўқиган махсус кучларини ҳам ўтказишга интилмоқда. Шунингдек, америкаликлар халқаро кескинликни юзага келтириш орқали Афғонистоннинг бошқа давлатлар билан ўзаро муносабатларига тўсқинлик қилмоқчи”, дея қўшимча қилган у.

Унинг даъво қилишича, АҚШ Афғонистоннинг бир неча расмийларини қора рўйхатга киритиб, мамлакатнинг музлатилган маблағларидан босим воситаси сифатида фойдаланмоқда.

“АҚШ Афғонистонда барқарорлик ўрнатилишини истамайди, чунки барқарор Афғонистон америкаликлар жиддий рақобатда бўлган Хитой каби турли мамлакатлар сармоясини жалб қилишидан қўрқади”, дейди у.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон АҚШ Покистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг