АҚШ Афғонистонда демократия қуришни мақсад қилмаганди — Жо Байден

Олам

image

АҚШ ҳеч қачон Афғонистонда демокртия қуришни мақсад қилмаган. У ўз ҳудудига террорчиларнинг ҳужум қилишига йўл қўймаслик учун минтақада қолган. Бу ҳақда кеча, 16 август куни АҚШ Президенти Жо Байден маълум қилди.

“Бизнинг Афғонистондаги миссиямиз ҳеч қачон давлат қуришни кўзда тутмаган. У ҳеч қачон ягона, марказлашган демократия қуришга мўлжалланмаган эди. Бизнинг Aфғонистондаги ягона вазифамиз ... Aмерика тупроғига ҳужумларнинг олдини олиш эди”, деган Байден.

Унинг сўзларига кўра, АҚШ бу муаммони ҳал қилган. Террорчилар ҳозир бошқа мамлакатларда фаолият юритмоқда ва Вашингтон бу янги таҳдидларга қарши туриши керак.

“Мен аскарларимизни бошқа мамлакатлардаги доимий фуқаролик урушларига юборишни хоҳламайман ва бундай қилмайман. Бу АҚШнинг миллий манфаатларига мос эмас”, деган Байден Оқ уйдаги баёноти вақтида.

У АҚШнинг бундай ҳарбий операцияси фақатгина аскарлар ўлимига олиб келишини қўшимча қилди.

Қайд этиш керакки, Афғонистон Ислом Республикаси энди йўқ. Жорий йилнинг 15 август куни ҳокимият “Толибон” ҳаракати назоратига ўтди. Улар эса бир вақтлар мавжуд бўлган Афғонистон Ислом Амирлигини қайта тузмоқчи. Президент Ашраф Ғани истеъфо берганини ҳамда мамлакатни тарк этганини маълум қилди. Бошқарувсиз қолган Афғонистон ҳарбийлари мамлакатдан қочишга ҳаракат қилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Жо Байден

Баҳолаганлар

171

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made