АҚШ 50 йилдан кейин илк бор Ойга одам чиқарди (видео)

Олам

image

АҚШ NASA “Artmedia-2” доирасида 1972 йилдан бери илк бор Ойга одамли космик кемани муваффақиятли учирди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

“Орион” кемаси бортида 4 нафар астронавт билан Space Launch System ракетаси ёрдамида Канаверал бурнидан учирилди. Парвоз тахминан 10 кун давом этади ва экипаж Ой атрофида бир марта айланиб, Ерга қайтади.

Экипаж таркибига Рид Уайзман, Виктор Гловер, Кристина Кох ҳамда Жереми Хансен киради. Парвоз давомида улар тахминан 406 минг километр масофага етиб боради, бу эса инсоният тарихидаги энг узоқ одамли космик сафар бўлади. Олдинги рекорд 1970 йилдаги “Appolon-13” экипажига тегишли бўлган.

Бу миссия АҚШнинг Ойга қайтиш дастуридаги муҳим босқич ҳисобланади. Сўнгги бор инсон Ойга “Appolon” дастури доирасида 1972 йилда борган. Эндиликда эса “Artmedia” дастури орқали АҚШ 2028 йилда яна одамни Ой юзасига жўнатишни режалаштирмоқда.

Космик кема Lockheed Martin томонидан ишлаб чиқилган бўлса, ракета устида Boeing ва Northrop Grumman ишлаган. Шу билан бирга, NASA келажакдаги Ой миссиялари учун SpaceX ва Blue Origin билан ҳамкорлик қилмоқда.

“Artmedia-2” миссияси инсониятни яна Ойга олиб чиқиш йўлидаги энг муҳим қадамлардан бири бўлиб, узоқ муддатли космик тадқиқотлар учун асос яратади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ой NASA Орион

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг