АҚШ 2023 йилда оммавий қотилликлар сони бўйича рекорд ўрнатди

Олам

image

2023 йилда Қўшма Штатларда қурбонлар билан камида 38 та оммавий отишма содир бўлди, бу 2006 йилдан бери энг кўп кўрсаткич. Бу ҳақда “Washington Post” нашри хабар берди. 

Нашр “оммавий қотиллик” атамасини, ҳужумчиларнинг ўзларини ҳисобга олмаганда, тўрт ёки ундан ортиқ одам ўлдирилган воқеаларга нисбатан қўллаган. 2023 йилда бундай эпизодларнинг умумий сони 38 тани ташкил этган бўлса, аввалги рекорд бир йил аввал қайд этилган – ўшанда мамлакатда 36 та оммавий отишма қайд этилган. 

Умуман олганда,  2023 йилда АҚШдаги отишмалар оқибатида камида 197 киши ҳалок бўлган ва 91 киши жароҳатланган. Бундан ташқари, 2006 йилдан бери шунга ўхшаш вазиятларда вафот этганлар сони аллақачон 2423 нафарга этган. 

Нашр таъкидлаганидек, ўқотар қуролдан оммавий отишмалар сони 2019 йилда кўпайган, сўнгра COVID-19 пандемияси даврида бироз камайган, кейин эса ҳаёт нормал ҳолатга қайтиши билан яна кўпайган. Ушбу тенденциянинг сабабларини тушунтирар экан, газета, мутахассисларга таяниб, бу АҚШда ўқотар қуролларга борган сари осон эришиш билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини урғулайди. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 7500 манбадан мамлакатдаги қуролли ҳодисалар ҳақида ҳар куни маълумот тўплайдиган Gun Violence Archive 2023 йилнинг январь – сентябрь ойларида АҚШда қуролли зўравонлик оқибатида ҳалок бўлган болалар сони 1324 нафарга етганини эълон қилганди. Ўлдирилган болалар орасида ўзбекистонлик 15 яшар Фаридун Мавлонов ҳам бор. У жорий йилнинг 17 июль куни Нью-Йорк шаҳри Бруклин туманида тасодифан отиб ўлдирилган


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг