АҚШ “Ҳизбуллоҳ”га Исроил-Фаластин можаросига аралашмасликни маслаҳат берди
Олам
−
04 Ноябрь 2023
8114АҚШ Ливандаги "Ҳизбуллоҳ" жангариларини Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги урушга аралашмасликка чақирди. Бу ҳақда "The Times of Israel" хабар берди.
"Ҳизбуллоҳ" ёки бошқа давлат ва нодавлат кучлари давом этаётган можародан ўз манфаатлари йўлида фойдаланмаслиги керак. Акс ҳолда, 2006 йилги Исроил ва Ливан ўртасидаги урушдан ҳам кўпроқ қон тўкилиши мумкин. Қўшма Штатлар можародан Ливаннинг ҳам жабрланишини истамайди", деган номини ошкор қилишни истамаган АҚШнинг хавфсизлик бўйича юқори мартабали вакили.
Унга кўра, 3 ноябрь куни "Ҳизбуллоҳ" етакчиси Ҳасан Насруллоҳ Ғазо секторидаги можаро минтақавий урушга айланиб кетишининг олдини олиш учун имкон қадар тезроқ тўхтатилиши кераклигини айтган. Шунга қарамай, у гуруҳ раҳбарияти барча вариантларни кўриб чиқаётганини ва ҲАМАС ҳаракати Исроилга ҳужум қилгач, "Ҳизбуллоҳ" ҳам Исроилга қарши жангга кириб, унинг армиясини Ғазо секторидан чалғитганини маълум қилган.
Аввалроқ, “Ҳизбуллоҳ” етакчиси Шайх Ҳасан Насруллоҳ АҚШ расмийлари Ғазо секторида ўт очишни тўхтатишга тўсқинлик қилаётгани ҳақида гапирганди.
LiveБарчаси