АҚШ ҳарбий контингентининг ярмини Европадан олиб чиқмоқчи

Олам

image

Европа мамлакатларини 25 минг ва ундан ортиқ америкалик ҳарбий хизматчилар тарк этиши мумкин. Бу ҳақда етти нафар амалдаги ва собиқ америкалик ҳамда ғарблик мансабдор шахсларга таяниб, NBC News телеканали хабар берди.

Икки манбанинг билдиришича, қисқартириш янада каттароқ – 40 минг ҳарбийгача бўлиши мумкин. Бу АҚШнинг Европадаги контингентининг ярмига яқинини ташкил қилади. 

“Эҳтимол, контингентнинг қисқартирилиши Германия, Италия ва Испанияга таъсир қилади”, дейди манбалар. 

Бу уч мамлакатда АҚШнинг Европадаги қўшинларининг асосий қисми жойлашган, уларнинг етакчилари эса Эрон билан уруш сабабли АҚШ Президенти Дональд Трамп билан низога киришган.

АҚШнинг Европадаги ҳарбий иштирокини тубдан қисқартириш режаси, шунингдек, авиация, кемалар ва қурол-аслаҳаларни олиб чиқишни ҳам назарда тутади. Агар бу амалга оширилса, ушбу қадам Совуқ уруш тугаганидан бери Европадаги 80 минг кишилик Америка ҳарбий иштирокининг энг салмоқли қисқартирилиши бўлади.

Бугун, 18 сентябрь куни Бирлашган кучлар олий бош қўмондони ва АҚШ Европа қўмондонлиги раҳбари Алексус Гринкевич АҚШнинг Европадаги ҳарбий иштироки таҳлили натижаларини Мудофаа вазири Пит Ҳегсетга тақдим этади.

NBC News баҳолашига кўра, Гринкевичнинг маърузасида ҳаракатларнинг бир нечта эҳтимолий вариантлари белгилаб берилади: Америка авиацияси, ҳарбий-деңиз кучлари ва қуруқликдаги қўшинлар ёки бошқа турдаги куч ва воситалар шахсий таркиби сонини қисқартириш, ёки контингентнинг бир қисмини Европа ичида НАТОнинг шарқий қанотидаги мамлакатларга қайта жойлаштириш.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ қўшинларни олиб чиқишдан олдин Ироқ шимолидаги ўз ҳаво ҳужумидан мудофаа (ҲҲМ) тизимларини демонтаж қилишни бошлагани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг