АҚШ ҳарбий кемаси яқинида Эроннинг дронини пайқаб қолди

Олам

image
Ҳусийлар Исроил кемасига ёрдамга келган АҚШ эсминецига ҳужум қилди north_east

Ҳусийлар Исроил кемасига ёрдамга келган АҚШ эсминецига ҳужум қилди

Америка Қўшма Штатлари Форс кўрфазидаги самолёт ташувчи кемаси яқинида Эронга тегишли дронни пайқаб қолди. Бу ҳақда кеча, 28 ноябрь куни америкалик амалдорга таяниб, “Fox News” хабар берди.

Унга кўра, Эрон дрони Форс кўрфазидаги “Eisenhower” авиаташувчи кемаси яқинидан учиб ўтган. Расмийнинг қайд этишича, дрон кўплаб огоҳлантиришларга эътибор бермаган. АҚШ ҳарбийлари бу ҳодисани хавфли деб ҳисобламоқда.

“Fars” агентлиги эса Эрон ҳарбий-денгиз кучлари турли разведка тизимларидан фойдаланган ҳолда Форс кўрфази сувларига кирган АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг “Eisenhower” авиаташувчиси бошчилигидаги зарба бериш гуруҳини кузатаётгани ҳақида хабар берган. Армия қўмондонлиги ва Эроннинг юқори мартабали мулозимларининг баёнотларида айтилишича, “Eisenhower” авиаташувчи гуруҳининг мавжудлиги минтақадаги кескинлик ва ноаниқликни келтириб чиқармоқда, минтақа мамлакатлари эса хавфсизликни чет эл аралашувисиз таъминлай олади.

Эслатиб ўтамиз, октябрь ойида Қўшма Штатлар Фаластин-Исроил можаросининг кучайиши муносабати билан Dwight Eisenhower ва Jerald Ford авиаташувчи кемалари бошчилигидаги авиаташувчи зарба гуруҳларини Ўртаер денгизининг шарқий қисмига жўнатишини эълон қилганди. 26 ноябрь куни АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) “Eisenhower” авиаташувчи гуруҳи Ҳормуз бўғози орқали ўтишни якунлаб, Форс кўрфази сувларига кирганини маълум қилди. Қайд этилишича, гуруҳ асосий халқаро сув йўлларида навигация эркинлигини таъминлаш учун ҳудудни патруль қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Эрон Форс кўрфази USS Eisenhower

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made