АҚШ ҳар ҳафта Украинага ҳарбий ёрдам юборади

Олам

image

АҚШ Жо Байден кетишидан олдин қолган 7,1 миллиард долларлик ёрдамни таъминлаш учун Украинага ҳар ҳафта қурол юборади. Бу ҳақда Пентагон матбуот котиби ўринбосари Сабрина Сингх брифингда маълум қилди.

Сингхнинг сўзларига кўра, Украинага янги қурол-яроғ етказиб беришни давом эттириш "Президент берган ваъдадир".

“Баъзи жиҳозлар ва тизимлар Украинага жуда тез етиб боради: кунлар ва ҳафталар ичида. Баъзи ҳолларда кўпроқ вақт талаб этилади ва бу бир неча ой давом этиши мумкин”, деган Пентагон расмийси.

Шу билан бирга, Оқ уй январь ойида Байден кетишидан олдин Украинага ажратилган ҳарбий ёрдамни 7 миллиард доллардан кўпроқ маблағ билан таъминлаш Пентагон учун қийин вазифа бўлиши ҳақида огоҳлантирилди.

“Узоқ муддатли етказиб бериш туфайли Дональд Трумп ҳокимиятга келганидан кейин Украина Байден томонидан ажратилган ҳарбий ёрдамнинг бир қисмини олади”, деган Оқ уй.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ Президенти Жо Байден маъмурияти мудофаа бўйича пудратчиларнинг Украинада ишлашига қўйилган тақиқни бекор қилганди. Аниқлик киритилишича, пудратчиларнинг вазифаси Пентагон томонидан Киевга етказиб бериладиган замонавий қуролларни таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатишдан иборат бўлади.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

АҚШ Украина ҳарбий ёрдам

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг