Air India самолёти Ўзбекистон ҳаво ҳудудидан қайтиб кетди. Сабаб – коронавирус
Олам
−
31 Май 2020
19963Air India авиакомпаниясининг лайнери компаниянинг учувчиларидан бирида COVID-19 борлиги ҳақида хабар бергандан сўнг, Ўзбекистон ҳаво ҳудудидан ортга қайтиб кетди. Бу ҳақда ТАСС нашри хабар бермоқда.
"Бортида ҳеч қандай йўловчилар бўлмаган А320 самолёти Ванде Бҳарат миссияси (ҳинд фуқароларини чет элдан қайтариш бўйича операция) доирасида Россияда қолган ҳиндларни қайтариш учун Москвага қараб кетаётган эди. Самолёт Ўзбекистон ҳаво ҳудудига етиб борганида, бизнинг ердаги жамоамиз аъзосининг бирида коронавирус аниқлангани маълум бўлди", дейилади авиакомпания хабарида.
Самолётга дарҳол ортга қайтиб келиши буюрилди. Ҳозир бутун экипаж карантинда. Компаниянинг бошқа бир самолёти ҳиндларни қайтариш учун Москвага юборилиши маълум қилинган.
Аввалроқ, Покистонда айни ушбу турдаги А320 самолёти ҳалокатга учрагани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь