AI-80 бензинидан тўлиқ воз кечиш 2028 йилга қолдирилди
Жамият
−
27 Сентябрь
2515Ўзбекистонда AI-80 маркали бензиндан фойдаланишни тақиқлаш муддати кечиктирилди. Бу Президент Шавкат Мирзиёевнинг 24 сентябрдаги ПҚ-338-сонли “Чанг бўронларига қарши курашиш ва ҳаво сифатини яхшилаш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида белгиланди.
Январь ойи охирида Президент Бош вазир Абдулла Ариповга 2025 йилдан бошлаб AI-80 дан (“Евро-2” стандарти) тўлиқ воз кечиш масаласини ҳал қилишни топширган эди.
Шавкат Мирзиёевнинг 24 сентябрдаги “Чанг бўронларига қарши курашиш ва ҳаво сифатини яхшилаш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ бу муддат 2028 йилга қолдирилди.
Президент қарорига асосан 2030 йилдан бошлаб, Тошкент шаҳри ва унинг атрофидаги ИЭСлар ва иссиқлик марказларида мазутдан фойдаланиш тақиқланади.
Шунингдек, қарорда қуйидагилар белгиланди:
- пойтахт атрофида жойлашган, кўмирда ишлайдиган иссиқхоналарга филтрлар ўрнатилади;
- 2028 йилгача кучли чанг бўронларини ҳозиргига нисбатан 50 фоизга камайтирилади;
- “Евро–4” стандартидан паст ёқилғиларни босқичма-босқич чеклашни бошлаш 2028 йилга қолдирилади;
- 2025 йилдан Тошкентнинг 12 та туманида кичик мониторинг станциялари ўрнатилади. Кўчаларда ҳаво сифатини кўрсатиб турувчи монитор ва таблолар 2026 йилдан ишга туширилади;
- 2025–2030 йилларда пойтахт ва унинг атрофида жами 441 гектарлик “яшил белбоғ” ва “яшил боғлар” ташкил қилинади.
LiveБарчаси