“Агробанк”га нисбатан яна иш қўзғатилди

3-саҳифа

image

“Агробанк” АТБ Навоий вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган бошланғич нархи 2 миллиард 620 миллион сўм бўлган давлат харидларида қонун бузилишига йўл қўйилгани маълум бўлди. Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси хабар берди.

Маълум қилинишича, банкнинг вилоят бошқармасида 2023 йил ва 2024 йилнинг ўтган даври давомида ўтказилган танлов (тендер) савдоларида “Рақобат тўғрисида”ги ҳамда “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонунчилик талабларига риоя этилиши юзасидан ўрганиш ўтказилганда 10 та давлат харидларида қонунчилик талабларига риоя қилинмаганлиги аниқланди.

Жумладан, танлов ҳужжатларига мос равишда баҳоламаслик, мувофиқлаштириш ҳамда иштирокчилар ўртасидаги рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган талаблар мавжудлиги аломатлари кузатилган. Юқоридагиларга кўра, Махсус комиссияси томонидан банкнинг Навоий вилояти бошқармасига нисбатан “Рақобат тўғрисида”ги қонуннинг 29-моддаси (Савдоларда рақобатни чеклашга қарши талаблар) талабларига амал қилинмаганлиги ҳолатлари юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг 225-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга асосан белгиланган тартибда иш қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Агробанк” АТБнинг Тошкент вилояти бошқармасига нисбатан “Рақобат тўғрисида”ги қонуннинг бузилиши аломатлари бўйича тегишли тартибда иш қўзғатилиб, белгиланган тартибда чора қўлланилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Навоий вилояти “Агробанк” АТБ қонун бузилиши

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made