Агар Россия фронтни ёриб ўтса, НАТО Украинага қўшин киритади – Макрон

Олам

image

Франция Президенти Эммануэль Макрон НАТО ҳарбийларини Украинага юбориши мумкинлигини тан олди. У бу ҳақда "The Economist" нашрига берган интервьюсида сўз очди.

Унинг фикрича, Россиянинг Украинадаги ғалабаси Европа Иттифоқи келажагини шубҳа остига қўювчи мисли кўрилмаган таҳдиддир.

"Ўз хавфсизлиги ҳақида қайғурмас экан, Европа ҳалок бўлишга маҳкум. ЕИ давлатлари ядро қуролига эга босқинчи давлат (Россия) билан бир қитъада бўлишига қарамай, мудофааси учун АҚШ ёки Хитойга қараганда анча кам маблағ сарфлайди. Евроиттифоқ давлатлари ҳозиргидек АҚШдан ҳимояга умид қила олмайдиган даврлар ҳам келиши мумкин. Ўшанда улар ўзини ҳимоя қилишга мажбур бўлади", деган Франция Президенти.

Журналистнинг "Ғарб қўшинларини Украинага юбориши мумкинми?" деган саволига Макрон ижобий жавоб берган. 

"Мен ҳеч нарсани истисно қилмайман, чунки биз ҳеч нимадан тап тортмайдиган одам (Путин)га қарши уришяпмиз. НАТО қўшинларини Украинага юбориш ғоясини ҳам аллақачон бир нечта давлат вакиллари қўллаб-қувватлаган. Россия Украинани мағлуб этмаслиги керак. Киев иттифоқчиларининг мақсади ҳам шу. Ҳозирда қўшин юбориш масаласи кун тартибида эмас. Агар руслар фронтни ёриб ўтиб, Киевдан сўров келмаса... Унда НАТО давлатлари катта эҳтимол билан Украинага қўшин киритади", деган у.


Мақола муаллифи

Теглар

НАТО Президент Франция Эммануэль Макрон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг