Афсонавий Костя Цзю Тошкентдаги бокс оқшомида иштирок этади
Спорт
−
22 Сентябрь 2023
4255Жорий йилнинг 12-17 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида бутунжаҳон бокс уюшмасининг (WBC) 61-Конвенцияси бўлиб ўтади. Мазкур тадбирда машҳур бокс юлдузи Костя Цзю иштирок этади.Бу ҳақда Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси матбуот хизмати хабар берди.
Асли келиб чиқиши россиялик бўлган Костя Цзю икки фуқароликка эга бўлиб, бир вақтнинг ўзида Россия ва Австралия боксчиси сифатида фаолият олиб борган. У 1991 йилда ҳаваскорлар ўртасида Жаҳон, СССР ва Европа чемпионлигини қўлга киритган.
Цзю профессионал бокс бўйича 34 та жанг ўтказган бўлиб, фақат 2 марта рақибларидан мағлубиятга учраган ва 1 та жангида дуранг қайд этилган. Боксчи ўз вақтида WBC, WBА ва IBF йўналишларида мутлақ чемпионликни ҳам қўлга киритган.
Шунингдек, федерация Костя Цзюдан ташқари яна бир қатор бокс юлдузлари Тошкентга келишини билдирган. Бошқа таниқлилар номи эса тез орада эълон қилинади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳри мезбонлигида бўлиб ўтадиган WBC'нинг 61-Конвенциясида машҳур бокс юлдузи Амир Иқбол Хон ҳам қатнашиши хабар қилинган эди. Шунингдек, мазкур тадбирга яна бир бокс афсонаси Майк Тайсон ҳам келиши кутилмоқда.