Афсонавий қўшиқчи ва шоумен вафот этди

Олам 2561
image

Кеча, 1 октябрь куни чехиялик машҳур қўшиқчи ва шоумен Карел Готт 80 ёшида вафот этди. Бу ҳақда журналистларга унинг продюсери Aнета Штолцова маълум қилди, дея хабар бермоқда ТАСС.

"Карел Готт сешанба куни ярим тундан олдин вафот этди," деди у.

Сўнгги йилларда санъаткор саратон касаллиги билан курашди. Ижодий фаолияти давомида у 2 мингдан ортиқ қўшиқ ёзган. Готтнинг 200 дан ортиқ альбоми Чехияда чиқарилган.

Шу жумладан Та права (2018 йил июнь). Ёзувлар билан жами 30 миллион аудио маҳсулот хорижда сотилган. Энг кўп сотилган альбоми 1977 йилда СССРда чиқарилган Карел Готт (4,5 миллион нусха). Готт ўзи ўйнаган 20 дан ортиқ фильмларда асосан комек ролларда ўйнади.

Маълумот учун, Карел Гот 1939 йилнинг 14 июлида Чехиянинг Пльзень шаҳрида туғилган.

Ёшлигида у трамвай тизимларида электротехника бўйича таҳсил олган ва ўқиш пайтида ҳаваскорлик томошаларида қатнаша бошлаган.

Акбаржон Абдураимов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 36
Рейтинг: 3.0
Будьте в курсе событий!
×
×