Афсонавий Эвандер Холифилд Тошкентга келди (видео)

Спорт

image

Америкалик афсонавий боксчи Эвандер Холифилд Тошкентга келди. Бу ҳақда  Ўзбекистон Профессионал бокс федерацияси матбуот хизмати маълум қилди.

Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 12-17 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида бутунжаҳон бокс уюшмасининг (WBC) 61-Конвенцияси бўлиб ўтади. Унда иштирок этиш мақсадида дунёнинг бир қатор кўзга кўринган спортчилари, блогерлар, боксчилар ва собиқ боксчилар Ўзбекистонга келмоқда. 

Хусусан, кеча, 11 ноябрь куни биринчи ҳамда супероғир вазн тоифаларида мутлақ собиқ жаҳон чемпиони Эвандер Холифилд Тошкент халқаро аэропортида кутиб олинди. 

Аэропортда уни ОАВ вакиллари ва расмийлар қарши олган. Шундан сўнг Холифилд ўзи учун ажратилган меҳмонхонага жўнаб кетган.

Шунингдек, енгил вазн тоифасида WBC чемпиони, WBА ва IBF камарлари соҳиби, мексикалик таниқли боксчи Хулио Сезар Чавес Бутунжаҳон бокс конфедерациясининг (WBC) 61-конвенцияси муносабати билан Тошкентга етиб келган.

Австралиялик собиқ жаҳон чемпиони Билли Диб эса ижтимоий тармоқдаги саҳифасида WBC ташкилотининг йиллик Конвенциясида иштирок этиш учун Ўзбекистон томон йўлга отланганини маълум қилган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фьюри, Майк Тайсон, Василий Ломаченко, Амирхон, Константин Цзю ва бошқа бир қатор жаҳон бокси юлдузлари Ўзбекистонга келиши хабар қилинганди


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент WBC Эвандер Холифилд Конвенция

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг