“Африканча” коронавирус бошқаларидан нимаси билан фарқли?

Саломатлик

image
0:00
0:00
download

Сўнгги вақтларда дунёда коронавирус инфекциясининг турли штаммлари тарқалиб, эпидемиологик вазиятни кескинлаштирмоқда. Жумладан Ўзбекистонда ҳам вируснинг “британча” ва “африканча” штамми аниқланган.

Бу штамм бошқаларидан қанчалик хавфли, унинг қандай фарқли жиҳатлари бор? Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева шу каби саволларга жавоб берди.

“Африканча” штаммнинг алоҳида белгиси бошқа мутацион штаммларга нисбатан оғирроқ кечувидадир. Коронавирус инфекцияси организмга тушганида гуморал иммунитет бирламчи ишни бошлайди, бу штамм мазкур жараёнга ўта чидамли бўлиб, гуморал иммунитет ҳужайралари бу штаммни енгишга қийналади, натижада вируснинг организмни жароҳатлаш имконияти кенгаяди”, дейди Убайдуллаева.

Мазкур штаммни юқтирган одамларда касаллик бирданига бошланиб, жадал кечади ва қисқа муддатда ўпкани катта қисмини жароҳатлаши мумкин. Шунинг учун ҳам касаллик бошқа штаммларга нисбатан оғирроқ кечади.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, “африканча” штамм хозирда энг ҳавфли деб тан олинган. Бу штамм билан касалланганларда коронавирус инфекцияси оғир ва ўта оғир даражада ўтади. Лекин бу штамм бирламчи коронавирусга ва “британча” штаммга нисбатан секин тарқалувчандир.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда жорий йилнинг 1 апрелидан коронавирусга қарши кенг кўламли эмлаш жараёни бошланган. Ҳозиргача мамлакатда 528 751 киши вакцинанинг биринчи дозси билан эмланган. Эмлаш жараёнларида AstraZeneca ва ZF-UZ-VAC2001 ўзбек-хитой вакцинасидан фойдаланилмоқда.

Гўзал Ҳалилова


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда штамм

Баҳолаганлар

315

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг