Афғонистоннинг иккинчи Президенти Ашраф Ғанини “истеъфога чиқарди”
Олам
−
12 Март 2020
12460Афғонистоннинг иккинчи Президенти Абдулла Абдулла мамлакатнинг биринчи Президенти Ашраф Ғанининг фаолияти якунланганини эълон қилди. Бу ҳақда "ToloNews" хабар берди.
Абдулла Абдулланинг эълон қилинган баёнотида Ашраф Ғани бошчилик қилган миллий бирдамлик ҳукуматининг фаолияти якунлангани ва тез орада инклюзив ҳукуматнинг ижрочи раҳбари эълон қилиниши билдирилган.
“Миллий бирдамлик ҳукуматининг собиқ Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани энди Президент эмас ҳамда унинг қарор ва фармонлари ҳеч қандай кучга эга эмас”, деган Абдулла.
Президент саройи Матбуот котиби Седиқ Седиққи Ашраф Ғани ижро ҳокимияти раҳбари Абдулла Абдулланинг ваколатларини тўхтатиш ҳақида қарор имзолаганини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, Афғонистонда икки кишининг бир вақтда Президент сифатида қасамёд қилгани ҳақида хабар берган эдик. Гап шундаки, Абдулла Абдулла ўтказилган сайловларда 40 фоиз овоз олди. Бироқ у сайловлар сохталаштирилган деб, Президентликка даъво қилди.
LiveБарчаси