Афғонистонликлар 2 кг “опий”ни дрон орқали Ўзбекистонга ўтказмоқчи бўлди
3-саҳифа
−
05 июл 3952 1 дақиқа
Амударё орқали 2 кг 32 гр наркотик моддани дронда Ўзбекистонга олиб ўтишга уриниш тўхтатилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Давлат хавфсизлик хизматининг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ва Чегара қўшинлари ҳамда Ички ишлар органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда наркотик моддалар контрабандасига чек қўйилган. Аниқланишича, афғонистонлик номаълум шахслар Амударё орқали гиёҳвандлик воситаларини дрон қурилмаси ёрдамида Ўзбекистон ҳудудига ўтказишга уринган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу ноқонуний ҳаракат ўз вақтида фош этилиб, учувчисиз учиш аппаратига маҳкамланган 2 кг 32 гр “опий” моддаси ашёвий далил сифатида олинган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятида даладаги хуфия жойдан синтетик наркотикни қазиб олган хорижлик қўлга олинганди.
Live
Барчаси