Афғонистондан Тожикистонга уюштирилган қуролли ҳужумда уч хитойлик ҳалок бўлди

Олам

image
Тожикистон чегарачилари ва “Толибон” ўртасида отишма бўлди – ОАВ north_east

Тожикистон чегарачилари ва “Толибон” ўртасида отишма бўлди – ОАВ

Афғонистондан Тожикистонга уюштирилган ҳужумда уч нафар Хитой фуқароси ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Asia-Plus” хабар берди.

Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги баёнотига кўра, жорий йилнинг 26 ноябрига ўтар кечаси Афғонистон ҳудудидан Хатлон вилоятидаги “Йўл” чегара отрядининг “Истиқлол” 1-чегара пости ҳудудида жойлашган “Шохин СМ” МЧЖ ходимлари базасига қуролли ҳужум уюштирилган.

Нашр маълумотларига кўра, ҳужум ўқотар қуроллар ва гранаталар билан жиҳозланган дрон ёрдамида амалга оширилган.

“Тожикистон томони Тожикистон ва Афғонистоннинг чегарадош вилоятларида хавфсизликни таъминлаш ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик муҳитини яратиш бўйича олиб бораётган саъй-ҳаракатларига қарамай, қўшни давлат ҳудудида фаолият юритаётган жиноий гуруҳларнинг ҳаракатлари чегарадаги вазиятни беқарорлаштиришда давом этмоқда”, дейилади Тожикистон ТИВ баёнотида.

Шунингдек, вазирлик жиноий гуруҳларнинг бу даҳшатли ҳаракатларидан чуқур хавотир билдирди ва уларни кескин қоралади ҳамда Афғонистондаги “Толибон” муваққат ҳукуматини “икки қўшни давлатнинг давлат чегарасида барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш учун самарали чоралар кўришга” чақирди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тожикистон чегара қўшинлари Афғонистондан чегарани ноқонуний кесиб ўтишга уринган бир гуруҳ контрабандачиларни зарарсизлантириш учун биринчи марта маҳаллий ишлаб чиқарилган дрондан фойдаланганди. Воқеа 20 ноябрга ўтар кечаси Ҳамадоний чегара туманида содир бўлган. Етти нафар контрабандачилар гуруҳи чегарани кесиб ўтаётганда ҳужумга учраган. Эрталаб воқеа жойида икки нафар Афғонистон фуқароси: Авалмир ўғли Шерохо ва Ҳаким ўғли Жумагулнинг жасадлари топилган.


Мақола муаллифи

Теглар

қуролли ҳужум Афғонистон-Тожикистон Хитой фуқаролари Шохин СМ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг