Афғонистондаги тинчлик ШҲТдаги хавфсизликнинг шартидир – Норов

Жамият 3778
image

Бугун, 29 июль куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ташқи ишлар вазирлар кенгаши йиғилишидаги нутқида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов афғон муаммосига ҳам тўхталди. Бу ҳақда “Дунё” агентлиги хабар берди.

Норовга кўра, Афғонистонда узоқ кутилган тинчлик ва барқарорликнинг ўрнатилиши ШҲТ маконида хавфсизлик ва барқарор ривожланишни таъминлашнинг стратегик шарти ҳисобланади.

“Яқинда Тошкентда юқори мартабали делегациялар, жумладан, ШҲТ давлатлари иштирокида бўлиб ўтган Афғонистон бўйича халқаро конференция анжуманнинг минбаридан ушбу мамлакатни чуқур инқироздан олиб чиқиш бўйича аниқ таклифлар билдирилган тарихдаги биринчи форум бўлди,

Конференция Афғонистон учун низодан кейинги стратегияга мувофиқлаштирилган ёндошувларни ишлаб чиқишдан умумий манфаат мавжудлигини намоён этди”, деган Норов.

Вазир халқаро ҳамжамият Афғонистоннинг иқтисодий қайта тикланишини тарғиб қилишни биринчи ўринга қўйгани ҳолда мамлакатнинг янги ҳокимиятига қарши танқид даражасини пасайтирганини қўшимча қилган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 24
Рейтинг: 3.1
t
×