Афғонистонда сиёсатчининг автомобили портлатилди. Қурбонлар бор
Олам
−
21 Декабрь 2020
4752Кеча, 20 декабрь якшанба куни Афғонистон пойтахти Қобул шаҳрида бўлган портлаш қурбонлари сони 10 кишига етди, яна 52 киши жароҳат олган. Бу ҳақда “TOLOnews” телеканали маълум қилди.
Хабар берилишича, кеча, 20 декабрь якшанба куни Қобулдаги майдонлардан бирида кучли портлаш юз берган. Тахминларга кўра, ҳужум мақсади парламент аъзоларидан бирига тегишли бўлган машинани портлатиш эди. Сиёсатчи тирик қолган, аммо маълум жароҳат ҳам олган.
Аввалроқ, портлаш оқибатид 8 киши ҳалок бўлгани хабар қилинган эди. Бугун уларнинг сони 10 нафарга етгани маълум қилинди.
Мамлакат ҳудудида фаолият юритаётган экстремистик гуруҳларнинг ҳеч бири ҳали содир бўлган воқеалар учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Афғонистон шарқидаги Ғазна вилоятида хатми Қуръон вақтида содир бўлган портлаш оқибатида 30 нафардан ортиқ тинч аҳоли вакили ҳалок бўлган эди.
LiveБарчаси