Афғонистондаги меҳмонхонада портлаш юз берди. Қурбонлар бор

Олам

image

Афғонистоннинг жануби-шарқидаги Хост вилоятида портлаш содир бўлди. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги хабар берди.

Келтирилишича, ҳодиса бугун, 14 август куни Хост вилоятидаги “Qari Zadran” меҳмонхонасида бўлган. Портлаш оқибатида уч киши ҳалок бўлган, етти киши жароҳатланган. Меҳмонхона биносининг том қисми қулаб тушган.

Қурбонлар орасида покистонлик қочқинлар ёки вилоят аҳолиси бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.

Ҳозирча портлаш ортида ким тургани аниқ эмас.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 9 март куни Афғонистон шимолидаги Балх вилоятида портлаш бўлган эди. Бунинг оқибатида икки киши, жумладан, Балх губернатори Муҳаммад Довуд ҳалок бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон портлаш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг